Ўзбекистон

Шерзод Асадов коммуникациялар бўйича янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент Администрациясида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Шерзод Асадов коммуникациялар бўйича янги лавозимга тайинланди

Бугун, 14 июль куни Ўзбекистон Президенти Администрациясида бир қатор лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Давлат раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ, бир нечта янги департаментларга раҳбарлар тайинланди, айрим раҳбарлар эса бошқа лавозимларга ўтказилди ёки озод этилди.

 

Шерзод Асадов янги ташкил этилган Коммуникациялар департаменти раҳбари — Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у аввалги матбуот котиби лавозимидан озод этилди.

 

Яна бир қанча муҳим тайинловлар:

 

Алишер Самадов — Президент Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари бўлди. У президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 

Дониёр Қодиров — Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментга раҳбар этиб тайинланди.

 

Гаяне Умерова — Креатив иқтисодиёт ва туризм йўналиши бўйича янги департамент раҳбари бўлди.

 

Нодиржон Абдураҳимов — Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаментига раҳбарлик қилади.

 

Бобур Хўжаев — Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департамент бошлиғи этиб тайинланди.

 

Элла Жаҳонгирова — Тадбирларни ташкиллаштириш департаменти раҳбарлигига тайинланди.

 

Зилемхан Ҳайдаров — Администрация Ишлар бошқармаси янги раҳбари бўлди.

 

Бу ўзгаришлар Президент Администрациясининг ички тузилмасини янгилаш ва самарадорлигини оширишга қаратилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шерзод Асадов коммуникациялар бўйича янги лавозимга тайинланди | Zamon.uz