Ўзбекистон

Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш учун махсус эксперт кенгаши тузилади

Янги тартиб тадбиркорларнинг вақт ва харажатларини тежашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш учун махсус эксперт кенгаши тузилади

Ўзбекистонда тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш учун янги механизм жорий этилмоқда. Президентнинг 2025 йил 11 июлдаги қарорига кўра, Савдо-саноат палатаси ҳузурида Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади.

 

Мазкур кенгаш солиқ, иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқ соҳаларидаги малакали мутахассислардан иборат бўлади. Кенгаш ҳар ойда камида икки марта йиғилиш ўтказиб, тадбиркорларнинг солиқ органлари қарорларидан норози бўлиб қилган мурожаатларини кўриб чиқади. Бироқ бу тартиб жиноят иши доирасида ёки судда кўриб чиқилаётган низоларга тааллуқли эмас.

 

Эксперт кенгаши мурожаатлар бўйича хулоса чиқаради ва уни мажбурий тартибда солиқ, божхона ҳамда бошқа тегишли давлат органларига юборади. Бу ҳақда тадбиркорга ҳам маълумот берилади. Янги тизим солиққа оид низоларни тез ва шаффоф ҳал этишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш учун махсус эксперт кенгаши тузилади | Zamon.uz