Ўзбекистон

Wizz Air Ўзбекистондан Абу-Дабига рейсларни тўхтатади

Тошкент ва Самарқанд йўналишидаги рейслар ҳам банд қилиш тизимидан олиб ташланди.

Wizz Air Ўзбекистондан Абу-Дабига рейсларни тўхтатади

Wizz Air лоукостер авиакомпанияси 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Абу-Даби шаҳридан амалга ошираётган барча рейсларни бекор қилишини эълон қилди. Бу қарор операцион қийинчиликлар ва геосиёсий ўзгаришлар сабабли қабул қилинган.

 

Reuters ахборот агентлиги хабарига кўра, парвозларнинг тўхтатилишига иссиқ иқлим шароитида Pratt & Whitney GTF двигателлари билан боғлиқ узлуксиз муаммолар, ҳаво маконининг ёпилиши ва иқтисодий самарасизлик сабаб бўлмоқда.

 

Ушбу қарор Ўзбекистон бозорига ҳам таъсир қилади — компания чипталарни банд қилиш тизимидан 1 сентябрдан бошлаб Тошкент–Абу-Даби ва Самарқанд–Абу-Даби рейсларини олиб ташлади.

 

Wizz Air келгуси фаолиятини асосан Марказий ва Шарқий Европа, шунингдек, Австрия, Италия ва Буюк Британиядаги асосий бозорларига қаратишини маълум қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Wizz Air 2022 йил декабридан Самарқанд, 2023 йил январидан эса Тошкент орқали Абу-Дабига мунтазам парвозларни амалга ошира бошлаган эди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Wizz Air Ўзбекистондан Абу-Дабига рейсларни тўхтатади | Zamon.uz