Ўзбекистонда 4 кун давомида жуда юқори ҳарорат бўлиши эълон қилинди
17–20 июль кунлари ҳаво ҳарорати +43 даражагача, жануб ва чўл ҳудудларида эса +45 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистонда яқин 4 кун ичида ғайриоддий даражада иссиқ об-ҳаво кузатилади. "Ўзгидромет" хизмати 17–20 июль кунлари мамлакатга кучли иссиқ ҳаво оқимлари кириб келишини маълум қилди. Прогнозларга кўра, ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +40…+43 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларда эса +45 даражагача етиши мумкин.
Шифокорлар ва қутқарув хизмати ходимлари аҳолини саломатликка эътиборли бўлишга чақирмоқда. Агар ҳолсизлик, бош айланиш ёки бошқа иссиқ уриш белгилари сезилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Иссиқлик туфайли айрим ҳудудларда электр таъминотида ҳам муаммолар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди. Шу сабабли, имкон қадар олдиндан чоралар кўриш, сув ва бошқа зарурий эҳтиёжларни тайёрлаб қўйиш тавсия этилади.







