Сурхондарёда фуқаролар уйида кобра илон сақлагани аниқланди
Ҳозирда жами 26 бош илон табиатга қўйиб юборилган.

Сурхондарёда 6 бош Ўрта Осиё кобраси ва 17 бош шарқ бўғма илони — жами 23 бош илон табиатга қайтарилди. Бу ҳақида Экология вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур илонлар Экология вазирлиги инспекторлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида фуқаролар томонидан ноқонуний сақлаб келинаётганлиги аниқланган. Улар олиб қўйилиб, Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилган. Энди эса ушбу илонлар Фанлар академияси Зоология институтининг илмий хулосаси асосида "Сурхон" давлат қўриқхонасининг Кампиртепа, Шержон ва Шолкон ҳудудларига қўйиб юборилган.
Қизил китобдаги маълумотларга кўра, Ўрта Осиё кобраси ҳозирда айрим яшаш жойларида бутунлай йўқ бўлиб кетган, қолганларида сони кам учрайди. Шарқ бўғма илонининг сони ҳақида эса аниқ маълумотлар йўқ.







