Ўзбекистон

“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми бошланди

Ғолиб бўлган 823 та маҳалла бу мавсум ва келгуси мавсумда қатнашмайди.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми бошланди

15 июлдан Ўзбекистон бўйлаб “Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги иккинчи мавсуми бошланди. Фуқаролар 3 августгача openbudget.uz портали орқали ўз лойиҳаларини таклиф қилиши мумкин. Танлов босқичлари кетма-кет амалга оширилади: лойиҳа қабул қилишдан сўнг саралаш (4–18 август), тарғибот (19–21 август) ва овоз бериш (22–31 август). Ғолиблар 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

 

Бу мавсумда 823 та маҳаллага танаффус берилди. Сабаби, ушбу маҳаллалар 2024 йилги 2-мавсум ва 2025 йилги 1-мавсумда кетма-кет ғолиб бўлган. Энди улар жорий мавсум ва 2026 йилнинг биринчи мавсумида “Ташаббусли бюджет”да иштирок этмайди. Тўлиқ рўйхат openbudget.uz порталида эълон қилинган.

 

Шу билан бирга, Наманган шаҳри "Даштбоғ", Когон шаҳри "Нурафшон" ва Шуманай тумани "Бегжап" маҳаллаларининг лойиҳалари 2025 йил 1-мавсумда рад этилгани сабабли, улар танаффусдан чиқарилиб, бу мавсумда қатнашиши мумкин. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг биринчи мавсумида умумий қиймати 3,2 триллион сўмлик 2 369 та лойиҳа ғолиб бўлганди. Энг кўп овоз олган ташаббуслар ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ бўлиб, жами 964 та лойиҳа айнан шу йўналишга тўғри келган.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми бошланди | Zamon.uz