Тошкентда йирик ёнғин юз берди
Ёнғин салкам бир соат ичида ўчирилган.

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Magic city ҳудудида кучли портлаш ва ёнғин юз бергани айтилган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 15 июль куни соат 14:17 ларда Чилонзор тумани Чилонзор кўчасидаги очиқ майдонда қуруқ ўт, эски автомобиль шиналари ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 14:25 да етиб бориб, ёнғин 14:52 да қуршаб олинган ва 15:06 да олов ўчирилган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.







