Сиёсат

“Раҳмат, АҚШ!”: Зеленский Украинага ёрдам бергани учун Трампга раҳмат айтди

Украина ва АҚШ президентлари ўртасидаги суҳбат самимий руҳда ўтди.

“Раҳмат, АҚШ!”: Зеленский Украинага ёрдам бергани учун Трампга раҳмат айтди

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Зеленский суҳбат ижобий руҳда ўтганини айтиб, Қўшма Штатларга ва Трампга Украинани қўллаб-қувватлаётгани ҳамда адолатли тинчликка эришиш йўлида ҳамкорликка тайёр бўлаётгани учун миннатдорлик билдирди.

 

Учрашув давомида Трамп НАТО бош котиби Марк Рутте билан бўлиб ўтган суҳбатини ҳам тилга олди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, НАТО давлатлари мудофаа харажатларини оширишга ҳаракат қилмоқда ва бу Украина учун муҳим аҳамиятга эга.

 

Украина раҳбари, шунингдек, Россиянинг ҳужумларига қарши ҳимояни кучайтириш ва позицияларни мустаҳкамлаш бўйича Трамп билан муҳокама олиб борилганини қайд этди. Тинчликка эришиш учун имкон қадар фаол ишлашга тайёрлигини таъкидлади.

 

Зеленский Трамп билан тез-тез боғланиб, ҳаракатларни мувофиқлаштириб боришга келишиб олинганини айтди ва яна бир бор АҚШга миннатдорчилик билдирди.

custom img

Ўзбекистон–Корея ҳамкорлиги: 12 млрд долларлик лойиҳалар портфели тайёрланди

2027 йил Ўзбекистон ва Корея ўртасида “Маданият ва ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилинади.

custom img

Жанубий Кореяда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Маросимдан сўнг икки давлат президентлари ўртасидаги олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Сеулдаги Миллий ёдгорлик мажмуасига борди

Ўзбекистон Президентининг Кореяга давлат ташрифи ватанпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатишдан бошланди.

custom img

Ўзбекистон–Корея ҳамкорлигининг янги босқичи: Шавкат Мирзиёевнинг мақоласи Корея нашрида чоп этилди

Шавкат Мирзиёев Корея нашрида эълон қилинган мақоласида икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янги технологик босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали гаплашди

Президент Бош вазир билан суҳбатда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.

custom img

Шавкат Мирзиёев “ROX Group” компанияси асосчисини қабул қилди

Учрашувда амалдаги ва янги лойиҳаларни “йўл харитаси” асосида жадаллаштиришга келишилди.

custom img

Марказий Осиё давлатлари президентлари Сеулда учрашади

16 сентябрь куни Сеулда Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокида илк саммит ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар

Тадбирда икки мамлакатнинг 200 нафардан зиёд расмий ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"