АҚШга “аср бўрони” яқинлашмоқда – олимлар огоҳлантирмоқда
Сўнгги “аср бўрони” 1993 йилда юз берган ва 200 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Янги илмий тадқиқотлар Қўшма Штатларда кучли бўронларнинг тобора хавфли тус олаётганини кўрсатмоқда. Иқлим ўзгариши ва глобал исиш фонда яқин йилларда мамлакат ҳудудини ҳалокатли "аср бўрони" уриши мумкин.
Олимлар 1940–2025 йиллар оралиғида АҚШнинг шимоли-шарқида юз берган 900 га яқин бўронни тарихий маълумотлар ва замонавий алгоритмлар ёрдамида таҳлил қилди. Таҳлил натижасига кўра, энг кучли шамоллар тезлиги ўртача 6 фоизга ошган.
Пенсилвания университети иқлимшуноси Майкл Маннингнинг айтишича, шамол тезлигининг 6 фоизга ортиши бўронларнинг ҳалокатли кучини 20 фоизгача ошириши мумкин. Бундан ташқари, ёғингарчилик миқдори ҳам 10 фоизга кўпаймоқда, бу эса йирик сув тошқинлари хавфини янада кучайтиради.
Маълумот учун, сўнгги бор “аср бўрони” 1993 йил март ойида содир бўлган эди. Ўша вақтда соатига 100 мил (44,7 м/с) тезликда эсган кучли шамоллар оқибатида 200 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган.







