Пенсия жамғармаси Данғара тумани бўлими бошлиғи 35 ёшда вафот этди
Ферузжон Тоштемиров узоқ йиллар пенсия тизимида фаолият юритган ва жонкуяр раҳбар сифатида эътироф этилган.

Фарғона вилояти Данғара тумани Буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи Ферузжон Рустамович Тоштемиров 35 ёшида вафот этди.
Ферузжон Тоштемиров узоқ йиллар давомида Пенсия жамғармаси тизимида самарали меҳнат қилиб келган. У тажрибали ва масъулиятли раҳбарлардан бири сифатида доимий равишда ўз устида ишлаган ва ёш бўлишига қарамай, тизим ривожига муносиб ҳисса қўшган.
Пенсия жамғармаси жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.







