Президент фармонига кўра бир қатор тузилмалар қайта ташкил этилди
АОКА ваколатлари бошқа ташкилотга ўтказилди.

Ўзбекистон Президенти фармонига асосан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) тугатилди. Унинг ахборот соҳасидаги назорат ва мониторингга оид вазифалари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилди.
Шунингдек:
Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Президент Администрацияси тасарруфига ўтди.
Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази асосида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди.
Президент Администрацияси Матбуот хизмати ҳузурида ОАВ учун контент тайёрлаш маркази ташкил қилинди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўрнига Бошқарув самарадорлиги агентлиги тузилди.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳам Президент Администрацияси тасарруфига ўтказилди.







