Ўзбекистон

Қашқадарёдаги газ “заправка” портлашида 4 киши ҳалок бўлди. Яна 24 нафар одам шифохонада

Жароҳатланганларнинг 4 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Қашқадарёдаги газ “заправка” портлашида 4 киши ҳалок бўлди. Яна 24 нафар одам шифохонада

Бугун, 16 июль куни соат 14:40ларда Кўкдала тумани, “Олтиндала” МФЙ ҳудудида жойлашган газ тўлдириш станциясида портлаш содир бўлиб, катта ёнғин келиб чиқди.

 

ФВВ хабарига кўра, газ тўлдириш станциясида рўй берган портлаш оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган.

 

Zamon.uz’га маълум бўлишича, яна 24 нафар одам туман шифохонасига тан жароҳатлари билан ётқизилган. Уларнинг 4 нафари ўта оғир, 6 нафари эса оғир аҳволда экани айтилмоқда.

 

Ҳозирда портлаш ва ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда

custom img

Наманганда 85 млрд сўмлик айланмага эга ноқонуний қимор тармоғи фош этилди

Гумонланувчилардан қиймати 400 миллион сўмга яқин пул маблағи, пластик карталар, мобил телефонлар, компьютер техникалари ашёвий далил сифатида олинган.

custom img

Бизнес-омбудсман Тошкентнинг “Дизайн-коди” қарорини қайта кўриб чиқишни талаб қилди

Умумий овқатланиш соҳаси тадбиркорлари янги дизайн-код “саводсизларча” қилинганини айтиб, пешлавҳаларни мажбурий демонтаж қилиш чоғида электр энергиясини ўчириш билан таҳдид қилинаётганидан шикоят қилди.

custom img

Саида Мирзиёева Самарқанддаги таъмирталаб объектларни кўздан кечирди

Президент администрацияси раҳбари жойлардаги ҳаққоний ҳолатни кўриш учун ҳудудга тез-тез келиб туришини билдирди.

custom img

“Темур тузуклари” илк бор беларус тилига таржима қилинди

Шунингдек, асарнинг форс, араб, хитой, инглиз, француз, испан ва рус тилларида чоп этилиши белгиланган.

custom img

“Навоий” оилавий поликлиникасида илк чақалоқ — Шавкатжон дунёга келди

Саида Мирзиёева президент топшириғи билан Тойлоқ ва Ургут туманларида бўлди, янгиланган “Навоий” поликлиникаси фаолияти билан танишди.

custom img

Сурхондарёда дарёга нефтга ўхшаш суюқлик оқиши ҳолати Экополиция томонидан ўрганилмоқда

Бойсун–Бандихон ҳудудида кузатилган сел сабаб дарёга нефть аралаш суюқлик оқиб чиқиши кузатилган.

custom img

Тошкентда Суриядаги жангариларга қўшилишга уринган фуқаро 6 йилга қамалди

Унинг оила аъзолари ва танишларини ҳам экстремистик ғояларга даъват қилгани аниқланган.

custom img

Ўзбекистонда камералар орқали 190 дан ортиқ қоидабузарлик ҳолати аниқланди

Энг кўп гувоҳномасиз бошқарув ҳолатлари Хоразм ва Тошкентда қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"