Ўзбекистон

“Соғлом она бундай қилмайди!” — Сенатор болаларни жанг қилдирган машҳур блогерга чора кўришни сўради

Болаларнинг қўлига тиқили буюмлар берилиб, уришга даъват қилинган видео ижтимоий тармоқларда норозиликка сабаб бўлгач, блогер жаримага тортилди.

“Соғлом она бундай қилмайди!” — Сенатор болаларни жанг қилдирган машҳур блогерга чора кўришни сўради

Ижтимоий тармоқларда “Чеченка” тахаллуси билан танилган блогер кичик ёшдаги болаларни ўзаро уриштиргани акс этган видеохабар тарқалди.

 

Шундан сўнг, сенатор Жамила Бобоназарова мазкур ҳолатни кескин қоралаб чиқди. “Бу соғлом онадан чиқадиган жараён эмас. Унинг кузатувчилари асосан ёш болали оналар экан, болаларнинг қўлига тиқили нарсалар бериб, бу тарзда тарғиб қилиш тўғри эмас. Бундай контентларни тармоққа жойлашни қоралайман”, — деди сенатор ва Болалар омбудсманини “Чеченка” фаолиятини текширишга ҳамда вазиятни назоратга олишга чақирди.

 

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 14 июль куни ИИВга расмий сўров юборилди.

 

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБ маълумотларига кўра, блогерлик билан шуғулланувчи А.Г. (1993 йилда туғилган) 13 июль куни Тошкент вилоятида оилавий дам олиш пайтида кичик ёшдаги ўғли ва жиянини “ҳазил” тарзида уриштирган ва бу ҳолат тасвирланган видеони ўз Instagram саҳифасига жойлаштирган.

 

2025 йил 15 июль куни фуқаро Г.А. бола манфаатига зид ҳаракатлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятини бажармаслик) бўйича жавобгарликка тортилди.

 

Ҳозирда мазкур оила мутасаддилар томонидан алоҳида назоратга олинган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.