Ўзбекистон

Сурхондарёлик 85 ёшли онахон 27 йил аввал хизмат вақтида вафот этган ўғлининг хотира монументини кўргани Тошкентга келди

“Миллат фидойилари” хиёбонида мустақиллик йилларида мамлакат ҳимояси йўлида ҳалок бўлган 196 нафар ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, жумладан илк бор божхона ходимлари хотирасига ёдгорлик ўрнатилди.

Сурхондарёлик 85 ёшли онахон 27 йил аввал хизмат вақтида вафот этган ўғлининг хотира монументини кўргани Тошкентга келди

Пойтахтдаги “Ғалаба” боғида ташкил этилган “Миллат фидойилари” хиёбонида мустақиллик йилларида мамлакат ҳимояси йўлида ҳалок бўлган 196 нафар ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, жумладан илк бор божхона ходимлари хотирасига ёдгорлик ўрнатилди. Куни кеча ушбу мажмуага хизмат вазифаси чоғида ҳалок бўлган ўғлининг хотирасига ўрнатилган монумент кўриш учун сурхондарёлик онахон ташриф буюрди. 

 

 

Сурхондарёлик Ҳайитой момонинг фарзанди – божхона ходими Ботир Давлатов бундан 27 йил муқаддам – 1998 йилнинг феврал ойида чегара божхона постида хизмат олиб бораётган вақтида халок бўлган эди. “Миллат фидойилари” мажмуасига Ботир Давлатовнинг номи ҳам зарҳал ҳарфлар билан биттилганини эшитиб Сурхондарёнинг Шеробод туманидан пойтахтга ошиқди.

 

Дастлаб Божхона қўмитасига ташриф буюрган Ҳайитой момо Қурбоновани Раис ўринбосари О.Чориев қарши олган.

 

 

Онахон қўмита ҳовлисида қаҳрамон божхоначилар шарафига ўрнатилган мўъжаз монумент қошида ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди, “Божхона тарихи” музейида бўлиб, фарзанди билан боғлиқ экспонатларни кўздан кечирди.

 

Сўнгра меҳмонлар “Ғалаба” боғидаги “Миллат фидойилари” хиёбонида бўлишди. Ҳайитой момо фарзандлари ва неваралари қуршовида Ботир Давлатовни - таҳликали вазиятда ўзини ўйламай, бурчига содиқ қолиб, халқи учун жонини фидо қилган божхона ходимини ёдга олишди.

 

 

 

“Мажмуанинг Божхона қўмитаси бағишланган қисмида божхона фаолиятининг умумий манзараси туялар карвони, турли транспорт воситаларида ташиладиган ташқи савдо юклари фонидаги 4 нафар божхона ходими тимсолида акс этади.

 

Ходимларнинг юз кўринишлари реал ҳаётдаги прототипларга эга. Масалан, мажмуадаги кинолог божхона ходимининг юз тузилиши Божхона қўмитаси Миллий кинология маркази Хизмат итлари билан машқ ўтказиш бўлимининг марҳум ходими Акмал Ўринбоев қиёфасидан олинган.

 

 

 

Касаллиги боис ҳаётдан эрта кетган пскентлик Акмал Ўринбоев ўзининг 10 йиллик фаолияти давомида кинологларни тайёрлаш ва хизмат итларини ўргатишда алоҳида жонбозлик кўрсатди.

 

Унинг ота-онаси Абдували ота ва Шоҳидахон ая “Миллат фидойилари” хиёбонига келиб таскин топишади, хаёлан фарзанди билан суҳбатлашишади”, - дейди қўмита матбуот котиби.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.