Ўзбекистон

Тошкентда ички ишлар ходими пора билан қўлга тушди

Ички ишлар бош бошқармаси ходими бўлган подполковникнинг 18 минг доллар олгани фош этилган.

Тошкентда ички ишлар ходими пора билан қўлга тушди

Тошкент шаҳрида ички ишлар органлари тизимида коррупция ҳолати аниқланди. Бу ҳақда ДХХ ва Бош прокуратура томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида маълум қилинди.

 

Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бўлинма бошлиғи, подполковник унвонидаги У.С айбланувчининг қариндошидан 18 минг АҚШ доллари олгани аниқланган. У.С Жакасорой тумани тергов бўлимида Жиноят кодексининг 273-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича қўлланган қамоқ эҳтиёт чораси ўрнига гаровга чиқариб юборишни ваъда қилган.

 

Аммо ваъдасини бажара олмаган подполковник пулнинг бир қисмини қайтараётган вақтида ушланган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган ҳамда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.