Ўзбекистон

Фарғонада ноқонуний диний таълим берилаётган ўқув марказ аниқланди

Бу ерда жами 28 нафар вояга етмаган бола ўқитиб келинган.

Фарғонада ноқонуний диний таълим берилаётган ўқув марказ аниқланди

Фарғона вилоятида ноқонуний диний таълим билан шуғулланган шахслар ушланди. Бу ҳақида ДХХ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Ёзвёвон туманининг Тегирмонбоши МФЙда истиқомат қилувчи, 1991 йилда туғилган шахс ўз яшаш манзилида профессионал маълумотга эга бўлмасдан 6 нафар вояга етмаган болаларга диний сабоқ бериб келаётгани аниқланган. Болалар мазкур хонадонда яшаб сабоқ олиб келишган.

 

Ҳужра шароитида диний сабоқ бериб келиш ҳолат Қўштепа туманида ҳам аниқланган. Мумтоз маҳалласида истиқомат қилувчи, 1975 йилда туғилган фуқаро жорий йилнинг 30 июнь куни ўзининг яшаш манзилида ҳужра ташкил этган. Эркак бу ерда вояга етмаган қизларга диний таълим беришни йўлга қўйган.

 

Худди шундай ҳолат Данғара туманида ҳам фош этилиб, унда Тангриқул МФЙда истиқомат қилувчи, 1963 йилда туғилган фуқаро яшаш манзилида 4 нафар болаларга жорий йилнинг июнь ойи бошларидан буён диний сабоқ бериб келган.

 

Тегишли рухсатномага эга бўлмай туриб, диний сабоқ бериш ҳолати Фарғона тумани Водил МФЙда жойлашган ўқув марказида ҳам аниқланди. Мазкур ўқув марказида диний сабоқ бериш мумкин бўлмасада, 1997 йилда туғилган шахс 28 нафар вояга етмаган болаларга диний таълим бериб келган.

 

Айни пайтда аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида суд идораларига юборилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.