Нуфузли олийгоҳ битирувчиларига қўшимча устамалар белгиланади
Президент фармонига мувофиқ, халқаро ТОП-300 университетларда таҳсил олган мутахассислар иш жойида қўшимча молиявий рағбатга эга бўлади.

Энди дунёдаги энг нуфузли 300 талик рейтингга кирувчи хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёки у ерда илмий даража олган ўзбекистонлик ёш мутахассисларга иш ҳақига қўшимча устамалар белгиланади.
Бу Президентнинг 2025 йил 19 июндаги ПФ–95-сонли фармони билан 2021 йилда қабул қилинган ПФ–6260-сонли ҳужжатга киритилган ўзгартишлар асосида жорий этилмоқда.
Устама тўловлари бакалавриат, магистратура ёки PhD (ёки унга тенглаштирилган) илмий даражага эга бўлганларга давлат органлари ва ташкилотларидаги лавозим маошига қўшиб берилади.
Аввал бу имтиёз дунёнинг ТОП-500 талик рўйхатига кирувчи олий таълим муассасаларини битирганлар учун амал қилган.







