Ўзбекистон

Олмалиқда боғча тарбиячиси 2 ёшли болани калтаклади

Вояга етмаган болага етказилган жароҳат юзасидан суриштирув бошланди.

Олмалиқда боғча тарбиячиси 2 ёшли болани калтаклади

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда кичик ёшдаги болага нисбатан зўравонлик содир этилгани ҳақидаги хабарлар ортидан Болалар омбудсмани ушбу ҳолат юзасидан суриштирув бошланганини маълум қилди.

 

Расмий маълумотларга кўра, 2025 йил 16 июль куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида 2 ёшли қизалоқ – О.М. (2023 йилда туғилган) тарбиячи Қ.Г. томонидан урилган. Натижада боланинг чап ёноқ қисмига тан жароҳати етказилган.

 

Ҳолат бўйича ҳозирда Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, суд-тиббий экспертиза тайинланган.

 

Болалар омбудсмани мазкур ишни ўз назоратида сақлаб, қонуний чоралар кўрилиши юзасидан якуний маълумотлар тақдим этилишини билдирган.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат деб топилди

Global Peace Index 2026 рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади.

custom img

“Damas”да 25 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи аввал маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун суд қарори билан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилгани аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"