Россия ва Украина ҳарбийларнинг жасадларини алмашди
Бу Туркиядаги келишув сабаб амалга оширилмоқда.

Россия Истанбулдаги келишувларни давом эттирган ҳолда ҳалок бўлган 1000 нафар украин аскарининг жасадини Киевга топширди. Бунинг эвазига ҳалок бўлган 19 нафар рус ҳарбий хизматчисининг жасадини қайтариб олди. Бу ҳақида Россия музокаралар гуруҳи раҳбари Владимир Мединский маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, алмашув Россия ва Украина делегацияларининг Истанбулдаги музокараларида тузилган келишувлар доирасида амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, 16 июнь куни Россия 6060 нафар украин ҳарбийсининг жасадини топширгани айтилган эди. Шу билан бирга, Россия фақат 78 нафар ўз ҳарбийсининг жасадини қабул қилган. Кейинроқ Мединский Москва яна 3000 нафар украин ҳарбийларининг жасадини Киевга қайтаришга тайёрлигини билдирганди.







