Телеграмда қизга ёзган хабари сабаб эркак 5 суткага қамалди ва жаримага тортилади
Эркакнинг аёлга ёзган безорилик мазмунидаги хабари ва унинг маълумотларини тарқатиши суд қарори билан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлди.

Бухоро вилоятининг Жондор туманида яшовчи фуқаро Н.М. Телеграм орқали аёл кишига танишиш мақсадида ёзган хабари ҳамда унинг шахсий маълумотларини тарқатгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.
Туман судида кўриб чиқилган ҳолатга кўра, Н.М. жорий йилнинг июнь ойида фуқаро Г.А.га тегишли шахсий маълумотларни рухсатсиз тарқатган. Шунингдек, 8-июль куни соат 18:44 да Телеграм орқали Г.А.га танишишни таклиф қилиб, тинчлигини бузган ва жамоат тартиб-қоидаларига зид ҳаракат қилган.
Ушбу ҳаракатлар юзасидан расмий баённома тузилган ва у МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик)дан 41-1-моддаси (аёлларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш)га қайта малакасини олиб, МЖтКнинг 411 ва 46-2-моддалари билан айбдор деб топилди.
Суд қарорига кўра, Н.М.га 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва энг кам ойлик иш ҳақининг 7 баробари миқдорида — 2 миллион 625 минг сўм жарима белгилади.







