Ўзбекистон

Тожикистон ва Ўзбекистон Роғун ГEС электр энергияси бўйича 20 йилга шартнома тузди

Ўзбекистон Роғун ГЭСдан ҳар киловатт-соатини 3,4 сентдан сотиб олади.

Тожикистон ва Ўзбекистон Роғун ГEС электр энергияси бўйича 20 йилга шартнома тузди

Тожикистон ҳукумати Ўзбекистон билан Роғун ГЭС электр энергиясини етказиб бериш бўйича ҳамкорлик битимини имзолашга розилик берди. Битим доирасида дастлабки келишувга кўра, Роғун ГЭСдан Ўзбекистонга ҳар киловатт-соат электр энергияси 3,4 АҚШ сентидан етказиб берилади. Нарх ҳар йили 1 фоизга индексация қилинади. Бу ҳақда Asia plus нашри хабар берган.

 

Электр энергияси етказиб бериш бўйича якуний шартлар “Роғун ГЭС” ва Ўзбекистоннинг "Узенергосотиш" компаниялари ўртасидаги алоҳида шартномада белгиланади. Бу шартнома 20 йилга мўлжалланган ва ҳар 10 йилда автоматик равишда узайтирилиши мумкин.

 

Роғун электр энергияси Ўзбекистон энергетика тизимидаги қувват танқислиги юзага келадиган вақтларда, яъни асосан ёзги мавсумда етказиб берилади. Бу етказиб беришлар “Барки Точик” компаниясининг мавжуд экспортлари билан параллель тарзда амалга оширилади.

 

Ҳозирча Роғун ГЭС тўлиқ қувватда ишламаётган бўлсада, келгусида станция ишга тўлиқ тушгач, электр энергияси йил давомида мунтазам экспорт қилиниши режалаштирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.