Сиёсат

Тукия ва Эрон Сурия суверенитетини қўллаб-қувватлайди, АҚШ томонларни босиқликка чақирмоқда, БМТ esa...

Сурия ва Исроил урушига дунё қандай муносабат билдирмоқда?

Тукия ва Эрон Сурия суверенитетини қўллаб-қувватлайди, АҚШ томонларни босиқликка чақирмоқда, БМТ esa...

Сўнгги кунларда Сурия ва Исроил ўртасида кескинлик кучайгани халқаро ҳамжамиятни ташвишга солди. АҚШ президенти Доналд Трамп бу борада ҳар икки томон билан суҳбатлашганини айтиб, вазиятни юмшатишга чақирди. "Биз Сурия ва Исроил ўртасида тушунмовчилик борлигини биламиз. Ҳар икки томон билан гаплашдим, энди эса можаро чуқурлашмаслиги учун ҳаракат қилмоқдамиз", деди Трамп. Бу ҳақда The Washington post хабар қилган.

 

Reuters хабарига кўра, Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан ҳам вазият юзасидан ўз позициясини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Анқара Сурия барқарорлигига таҳдид солувчи сиёсатларга тоқат қилмайди. "Биз Сурия халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниши учун жиддий ҳаракатлар қилдик. Аммо Исроилнинг Дамашққа уюштираётган ҳужумлари бу жараённи тўхтатиб қўймоқда", деди Фидан.

 

Эрон ташқи ишлар вазири Абас Арокчи ҳам Теҳроннинг Сурия масаласидаги позициясини тасдиқлади. "Эрон ҳар доим Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаб келади. Биз Сурия халқининг ёнидамиз ва шундай бўлиб қолади", деди Эрон дипломати.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг Сурия ҳудудига ҳаво ҳужумларини қоралайди, Араб Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузишни тўхтатишга чақиради. Бу ҳақда жаҳон ташкилоти раҳбарининг расмий вакили Стефан Дюжаррик брифингда маълум қилди.

 

"Бош котиб Исроилнинг Ас-Сувайда ва Сурия пойтахти Дамашққа ҳаво ҳужумлари кучаяётганини, шунингдек, Исроил армияси кучларининг Голан тепаликларида қайта жойлаштирилиши ҳақида хабар берилганини қоралайди. У Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши ҳар қандай қоидабузарликларни зудлик билан тўхтатишга чақиради", - деди БМТ Бош котиби.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Тукия ва Эрон Сурия суверенитетини қўллаб-қувватлайди, АҚШ томонларни босиқликка чақирмоқда, БМТ esa... | Zamon.uz