Ўзбекистон

"Агар 1000 та дарахт эккан бўлса, 50 та дарахт кесиши мумкин” Кудбиев дарахтлар кесилишига ечим айтди

Қурилиш соҳасига бағишланган йиғилишда тадбиркор Мурод Назаров ҳам дарахт кесишга мораторийни бекор қилишни, қурувчилар дарахтлар ўрнига янгиларини экиши кераклигини билдирди.

"Агар 1000 та дарахт эккан бўлса, 50 та дарахт кесиши мумкин” Кудбиев дарахтлар кесилишига ечим айтди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан ўтказилиши режалаштирилган очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида навбатдаги учрашув Тошкент шаҳрида қурилиш соҳаси вакиллари билан ўтказилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси расмий канали хабар берди.

 

Учрашувда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Бизнес омбудсман раҳбарияти ҳамда Президент ҳузуридаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари ва бошқа масъуллар иштирок этди.

 

Учрашувнинг асосий мақсади — қурилиш соҳасида мавжуд муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, уларнинг амалий ечимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва давлат ҳамда бизнес ўртасида самарали мулоқот платформасини шакллантириш.

 

Тадбирда тадбиркор Мурод Назаров Тошкентда амалдаги дарахт кесиш бўйича мораторийга эътибор қаратиб, уни бекор қилишни таклиф қилди. Назаровнинг фикрича, ҳозирги чекловлар айрим ҳолларда қурилиш ишларини тўхтатиб қўяётгани ва ҳатто коррупциявий ҳолатларни юзага келтириши мумкин.

 

Муаммони ҳал қилиш учун Назаров “дарахтлар банки” тизимини жорий этишни таклиф қилди. Бу тизимга кўра, қурувчи компаниялар қурилиш ишлари бошланишидан аввал қанча дарахт кесилиши кераклигини ҳисоблаб, олдиндан экиш ишларини амалга ошириши лозим. Агар бу ишни ўзлари бажармаса, учинчи шахслар дарахт экиб, уларни қурувчиларга «сотиши» мумкин бўлади.

 

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлаб, шундай деди:

 

“Агар қурувчи 1000 та дарахт эккан бўлса, бошқа жойда 50 та дарахт кесиши мумкин бўлиши керак.”

 

Кудбиев бу механизмни амалиётга жорий этиш орқали атроф-муҳитга зарар етказмасдан қурилиш соҳасини ривожлантириш мумкинлигини таъкидлади.

 

Йиғилишда солиқ масалалари ҳам кўтарилди. Шерзод Кудбиев қуйидагиларни таъкидлади:

 

“Солиқ инспектори кириб, ʼ50 грамм виски қуйибсиз, маркировкасиз сотяпсизʼ, деб тадбиркорни жазоламайди. Муҳими — бутилкада маркировка бўлиши керак. Агар бутилка ўзи маркировкаланган бўлса, ичидаги қуйганнинг ҳисоботи талаб этилмайди. Аммо агар маркировкасиз бутилка сотилса — бу катта хато.”

 

Бу фикр тадбиркорлик фаолиятида енгилликлар яратиш ва ортиқча текширувларнинг олдини олишга қаратилганини кўрсатади.

 

Йиғилишда Тошкент шаҳрининг бош режаси қайта кўриб чиқилаётгани ҳам қайд этилди. Эндиликда пойтахтдаги қурилишлар асосан реконструкция ва реневация ҳудудларида олиб борилиши белгиланди. Шу сабабли, ҳар бир бинонинг атрофида мавжуд дарахтлар масаласи келгусида ҳам долзарб бўлиб қолиши кутилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.