Ўзбекистон

“Агар чеклов бўлмаганида, аллақачон чўлда қолган бўлар эдик”. Депутат тадбиркор Мурод Назаровга жавоб қайтарди

Мурод Назаров Тошкент шаҳрида уй-жой жараёнларида дарахтларни кесишга бўлган чекловни олиб ташлашни, кесилган дарахтлар ўрнига янги экиб беришни таклиф қилган эди. Депутатга кўра, “қайта экиш” номида кўчирилаётган ёки янги экилган кўчатларнинг аксарияти кўкармаяпти ёки қуриб қолган.

“Агар чеклов бўлмаганида, аллақачон чўлда қолган бўлар эдик”. Депутат тадбиркор Мурод Назаровга жавоб қайтарди

Аввалроқ қурилиш соҳаси тадбиркорлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида тадбиркор Мурод Назаров Тошкент шаҳрида уй-жой қурилишини амалга ошириш жараёнларида дарахтларни кесишга бўлган чекловни олиб ташлашни таклиф қилган эди.

 

Тадбиркорнинг фикрига кўра, барибир дарахтлар кесилмоқда, шу сабабли кесиладиган дарахтларнинг ўрнига аввалдан бир неча карра кўп дарахт экилиши кераклигини билдирди. Тадбиркорнинг ушбу таклифидан сўнг Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаев масалага муносабат билдирди.

 

“Сув танқислиги ва глобал иссиқлик каби муаммолар юртимизда кун сайин сезиларли тус олаяпти. Бу ҳолатда келажак авлод учун ҳар бир дарахтни асраб қолишимиз ўта муҳим вазифа ҳисобланади. Битта дарахтни катта қилиб ўстириш учун камида ўн йиллаб вақт, сабр ва доимий парвариш талаб этилади.

 

Ҳар бир етук дарахт кислородни чиқариш орқали ҳавони тозалаши, шовқин даражасини пасайтириши, ҳароратни тартибга солиши, тупроқ эрозиясини олдини олиши каби вазифаларни бажаришини наҳотки девелопер билмаса!?

 

Шу билан бирга, мораторий бежизга эълон қилингани йўқ. Агар у жорий этилмаганида, бугунги кунда биз чўлда қолган бўлар эдик. Мораторийнинг аҳамияти жуда катта — айрим ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларига қарамасдан, ушбу чора-тадбир туфайли 98 фоиздан ортиқ дарахтларнинг кесилишига йўл қўйилмади”, - дейди депутат.

 

Келтирилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи олти ойи давомида дарахтларни кесиш бўйича келиб тушган 3 235 та ариза рад этилгани натижасида 453 238 та дарахтни кесишнинг олди олинган. Рад этилган аризаларда кўрсатилган дарахтлар орасида 86 309 таси қимматбахо навларга мансуб экани маълум бўлган.

 

“Сўнгги пайтларда “қайта экиш” номида кўчирилаётган ёки янги экилган кўчатларнинг аксарияти кўкармаётгани, қуруб қолаётганини жамоатчилик кўриб, кузатиб турибди. Бу каби тадбирлар, табиатни асраш эмас, аксинча, фақат дарахтларни йўқ қилиш орқали экологияни янада ёмон аҳволга солаётганини кўрсатмоқда.

 

Шунингдек, бу каби ёндашув нафақат экологик мувозанатга, балки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида мустаҳкамланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тамойилларига мутлақо зид ҳисобланади. Агар ҳар ким дарахтни ўз ҳудудидаги тўсиқ сифатида кўриб, уни кесишни “муқобил экиш” билан алмаштирса, бу – табиатга қарши очиқчасига тажовуз, яъни экологик жиноят саналади.

 

Ривожланган мамлакатларда ноқонуний кесилган ҳар бир дарахтнинг ҳатто сантиметри учун молиявий жавобгарлик белгиланган — айрим ҳолларда девелопердан ерни қайтариб олишгача борилади, дарахтларни кесиш эмас, хаттоки шикастланган ва қуриб қолиш хавфи остидаги дарахтларни “тирилтириш” бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундай ёндашувлар табиатни муҳофаза қилишда самарали натижа бермоқда. Ўзбекистонда ҳам бу борада кескин чоралар кўриш, қонунчиликка ана шундай таъсирли механизмларни жорий этиш вақти етиб келди.

 

 

Биз, Экопартия депутатлари тадбиркорларнинг бу каби табиатга бешафқат муносабталари ва таклифларига мутлақо қаршимиз. Бу каби чуқур таҳлил қилинмасдан билдирилган таклифлар келгусида табиатга бефарқлик билан ёндашиш ва экологик барқарорликка таҳдид солувчи ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Шуни қатъий таъкидлаймиз: ҳар қандай ривожланиш, бунёдкорлик ва реконструкция ишлари экологик манфаатлар ҳисобига эмас, улар билан мувозанатда олиб борилиши лозим. Қонунчилик ташаббуси сифатида реновация лойиҳасини амалга оширишда зарар етказилиши мумкин бўлмаган объект сифатида мораторий эълон қилинган дарахт ва буталарнинг жойлашган жойини қонуний мустаҳкамлашга астойидил харакат қиламиз”, - дея ўз муносабатини якунлаган Абдуллаев.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Агар чеклов бўлмаганида, аллақачон чўлда қолган бўлар эдик”. Депутат тадбиркор Мурод Назаровга жавоб қайтарди | Zamon.uz