Ўзбекистон

Германиядан Афғонистонга 81 киши депортация қилинди

Бу инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан танқид қилинмоқда.

Германиядан Афғонистонга 81 киши депортация қилинди

Бортида 81 нафар Афғонистон фуқароси бўлган самолёт Лейпциг аеропортидан ҳавога кўтарилди. Германия ички ишлар вазири Александр Добриндтнинг сўзларига кўра, бу одамлар “жиноятлар учун судланган” ва “мажбурий депортация қилиниши керак”.

 

Добриндт Кобулга парвозни амалга оширишда Германиянинг “стратегик ҳамкорлари”, хусусан, Қатар иштирок этганини маълум қилди.

 

Бу 2024 йил августдан бери биринчи ва Афғонистонда “Толибон” ҳаракати ҳокимият тепасига келган 2021 йилнинг ёзидан кейинги иккинчи депортация парвози бўлди.

 

Германия 2024 йил 30 августда 28 нафар афғонистонликни ватанига депортация қилганди. Улар Германияда судланган жиноятчилар эди. Парвоз олдидан уларнинг ҳар бири 1000 евродан олган.

 

Ўшанда “Толибон” вакили Германиядан депортация қилинган жиноятчилар уларнинг оилалари ҳеч қандай жиноий ҳуқуқбузарлик қилмасликлари ҳақида ёзма кафолат берганидан кейин қўйиб юборилганини айтганди.

 

Бу қарор инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан танқид остига олинмоқда. Уларнинг таъкидлашича, депортация қилинган шахслар Афғонистонда ҳуқуқларининг бузилиши, қийноқлар ва қатағонларга дуч келиш хавфи остида қолиши мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.