IMO 2025: Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика олимпиадасида тарихий натижага эришди
Терма жамоа IMO–2025 олимпиадасида 4 та кумуш, 1 та бронза медали ва 1 та фахрий ёрлиқни қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳозирда Австралияда ўтказилаётган 66-Халқаро Математика Олимпиадасида (IMO–2025) иштирок этиб, ўз тарихидаги энг юқори натижани қайд этди.
Терма жамоа умумий ҳисобда 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, битта иштирокчи фахрий ёрлиқ (Honourable Mention) билан тақдирланди.
Ғолиблар рўйхати:
Элбек Зоҳиджонов – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 10-синф (кумуш медаль)
Асадбек Бобоқулов – “Artel Technical School” НТМ, 11-синф (кумуш медаль)
Расулбек Ғаффоров – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 10-синф (кумуш медаль)
Беҳруз Элмуродов – Миришкор туман 21-мактаб, 11-синф (кумуш медаль)
Озодбек Аҳтамов – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 11-синф (бронза медаль)
Умарбек Убайдуллаев – Сергели туман ихтисослаштирилган мактаб, 7-синф (фахрий ёрлиқ)
Мукофот пуллари:
Кумуш медаль учун — 562,5 млн сўм (БҲМнинг 1500 баравари)
Бронза медаль учун — 375 млн сўм (БҲМнинг 1000 баравари)
Эслатиб ўтамиз, IMO 2024 олимпиадасида Ўзбекистон жамоаси 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган эди.







