Lifestyle

Лабубу қўғирчоқлари “иблис тимсоли” сифатида ёқиб юборилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Лабубу ва ёвуз руҳ образлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги миш-мишлар тарқалди.

Лабубу қўғирчоқлари “иблис тимсоли” сифатида ёқиб юборилмоқда

Сўнгги кунларда Лабубу номи билан танилган машҳур коллекцион қўғирчоқлар ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозарага сабаб бўлмоқда. Миш-мишлар ва назарияларга кўра, ушбу ўйинчоқлар қадимий Месопотамия мифологиясидаги ёвуз руҳ — Пазузу билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Mustshare News нашри хабар берди.

 

Пазузу — қадимий мифларда жануби-ғарбий шамол ҳукмдори, бахтсизлик ва касаллик олиб келувчи иблис сифатида тасвирланади. Унинг тасвири кўпинча шер юзи, бўртиб чиққан кўзлар, қуш қанотлари ва тирноқлар билан ифода этилган. Айнан Лабубу қўғирчоқларининг ғайриоддий кўриниши — катта кўзлари ва айёр жилмайиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида хавотир уйғотган.

 

Ушбу қўрқувлар 1973 йилда суратга олинган “Exorcist” фильмидаги Пазузу образини эслатгани боис янада кучайди. ОАВ хабарларига кўра, баъзи одамлар қўғирчоқларда “иблис энергияси” мавжудлигига ишонгани сабабли уларни ёқиб юборган.

 

Шунга қарамай, мутахассислар ва аксарият интернет фойдаланувчилари бу алоқанинг ҳеч қандай тарихий ёки визуал асосга эга эмаслигини таъкидламоқда. Уларнинг фикрича, бу оддий тасодиф ва оммавий хаёл маҳсули, холос.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Лабубу қўғирчоқлари “иблис тимсоли” сифатида ёқиб юборилмоқда | Zamon.uz