Ўзбекистон

Наманганда “онлайн” пора олган божхона ходими ушланди

У  телефонларни IMEI-коди бўйича рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига ҳар бир уяли алоқа воситаси учун пул талаб қилган.

Наманганда “онлайн” пора олган божхона ходими ушланди

Наманган вилоятида пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида ДХХ ахборот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Учқўрғон” чегара божхона постининг божхона назорати ва расмийлаштирув гуруҳи инспектори Давлатобод туманида яшовчи шахснинг хориждан олиб келинган 57 дона “Iphone 16 PRO MAX” телефон қурилмаларини Тошкент халқаро аэропортида ишловчи божхона ходими орқали IMEI-коди бўйича рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига ҳар бир уяли алоқа воситаси учун 100 АҚШ долларидан, жами 5700 АҚШ доллари ҳамда муқаддам фуқаро томонидан чет элдан декларацияда кўрсатмаган ҳолда кийим-кечакларни олиб келганлиги юзасидан чора кўрмаганлиги эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади.

 

Инспектор жорий йилнинг 11 ва 14 июль кунлари сўралган пул маблағидан 900 АҚШ доллари ҳисобида 11 млн 317 минг сўмни ўзи ва қариндошига тегишли банк пластик карталарига ўтказиб олади.

 

Аммо 16 июль куни у 1000 АҚШ доллари ҳисобида 12 млн. 550 минг сўмни қариндошининг банк пластик картасига ўтказдириб олган вақтида ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳолат юзасидан божхона инспекторига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.