Сиёсат

Қирғизистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегара бўйича уч томонлама битимни ратификация қилди

Мазкур қонун Жогорку Кенеш томонидан 25 июн куни қабул қилинган ва халқаро шартномалар бўйича ички ҳуқуқий тартибга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Қирғизистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегара бўйича уч томонлама битимни ратификация қилди

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара масаласига доир муҳим ҳужжатни расман тасдиқлади. Бу ҳақда “Kabar.kg” нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, давлат раҳбари 2025 йил 31 март куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида имзоланган “Уч давлатнинг давлат чегараларини туташтириш тўғрисидаги битим”ни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолаган.

 

Мазкур қонун 2025 йил 25 июн куни Қирғизистон парламенти — Жогорку Кенеш томонидан қабул қилинган. Ҳужжат Қирғизистоннинг халқаро шартномалар ва парламент тартиб-қоидаларига оид қонунларига мувофиқ ички ҳуқуқий жараёнларни амалга оширишга хизмат қилади.

 

Шу билан Қирғизистон расмий равишда Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегара туташувини белгилаб берувчи уч томонлама битимни тасдиқлади. Ушбу битим минтақавий барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим ҳуқуқий асослардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.