Тошкентда айрим автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилди
Шайхонтоҳур туманидаги йўл ёпилиши туфайли автобуслар муқобил кўчаларга йўналтирилади.

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Беруний кўчасининг Бешқайроғоч чорраҳасигача бўлган қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар Транспорт бош бошқармаси хабар берди. Қурилиш-монтаж ишлари сабаб 18 июль соат 12:00 дан 22 июлгача йўл ҳаракати чекланади.
34-сонли автобус йўналиши
-
Шифокорлар шаҳарчаси – Чилонзор метро бекати йўналишида:
-
Беруний кўчаси – Нурафшон – Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
-
Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.
64-сонли автобус йўналиши
-
Пахтакор метро бекати – Бирлик мавзеси йўналишида:
-
Нурафшон – Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
-
Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.
87-сонли автобус йўналиши
-
Қора Қамиш 2/4 мавзеси – Чилонзор 30-даҳа йўналишида:
-
Беруний – Нурафшон – Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
-
Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.
116-сонли автобус йўналиши
-
Шифокорлар шаҳарчаси – Чилонзор буюм бозори йўналишида:
-
Беруний – Нурафшон – Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
-
Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.
131-сонли автобус йўналиши
-
Олимпия меҳмонхонаси – Дўстлик-2 мавзеси йўналишида:
-
Беруний – Нурафшон – Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
-
Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.
147-сонли автобус йўналиши
-
Чорсу савдо маркази АШБ – Чинни бозори йўналишида:
-
Беруний – Нурафшон – Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
-
Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.
Шаҳар транспорт бошқармаси ҳайдовчилар ва йўловчилардан муқобил йўллардан фойдаланишни сўраган. Ушбу ўзгаришлар қурилиш ишлари якунлангунча амалда бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли айрим автобус йўналишларида вақтинча ўзгаришлар жорий этилганди.







