Ўзбекистон

XVI асрдаги экология сиёсати

Ўрта Осиё каби иқлими қуруқ, йиллик ёғингарчилиги кам, лекин дарё тармоқларига бой минтақаларда ирригация тизими қадимдан тараққиёт мезони бўлиб келган.

XVI асрдаги экология сиёсати

Сув – ҳаёт манбаи. Аммо у фақат ичимлик ёки табиий бойлик эмас, балки тарихий тараққиётлар, аграр сиёсатлар ва ҳатто сиёсий ҳокимиятлар барқарорлигида ҳам асосий омил бўлган. Ўрта Осиё каби иқлими қуруқ, йиллик ёғингарчилиги кам, лекин дарё тармоқларига бой минтақаларда ирригация тизими қадимдан тараққиёт мезони бўлиб келган. Айниқса, XVI асрда ҳукмронлик қилган Шайбонийлар сулоласи даврида суғорма деҳқончилик ва сув ресурсларини бошқариш бўйича олиб борилган сиёсат ўзига хос тарихий босқични ташкил этади.

 

Шайбонийлар ва ирригация: мувозанатли сиёсатнинг намунаси

 

Шайбонийлар ҳукмронлиги даврида (асосан XVI аср) барпо этилган ирригация тизими – бу фақат сув иншоотлари эмас, балки марказлашган давлат бошқаруви, илм-фан, муҳандислик ва ижтимоий режалаштириш уйғунлигининг тарихий маҳсулидир. Бу тизим орқали дарёлар назоратга олиниб, Амударё, Сирдарё, Зарафшон ва Мурғоб дарёлари, уларнинг ирмоқлари орқали суғориш тизими шакллантирилиб, дарё сувлари табиий ва сунъий йўллар орқали деҳқончилик учун жалб этилган. Бу орқали аграр ҳаёт асослари мустаҳкамланган, меҳнат унумдорлиги ва маҳаллий иқтисодиёт юксалган.
 

Тарихий асарларда ирригация


«Меҳмонномаи Бухоро» асарида Сирдарё бўйидаги суғориш тизимларига алоҳида урғу берилади. Дарё бўйидан кўплаб анҳорлар қазилиб, улар орқали экинзорлар суғорилган. Бу маълумотлар шуни кўрсатадики, Шайбонийлар даврида сув иншоотлари нафақат табиий эҳтиёж, балки марказлаштирилган сиёсий эътиборнинг маҳсули сифатида қаралган.

 

Зарафшон бўйидаги йирик иншоотлар


1502-йилда Шайбонийхон томонидан Зарафшон дарёсига қурилган сувайирғич (кўприк) дарё сувини водий бўйлаб адолатли тақсимлашга хизмат қилган. Бу иншоот оддий муҳандислик эмас, балки ирригация бошқарувида режали ёндашув мавжуд бўлганининг далилидир.

 

Худди шундай, XVI аср 80-йилларида Абдуллахон II томонидан Бекларсой дарасида барпо этилган «Абдуллахон банди» номли тўғон ўз даврининг энг мураккаб ва пухта лойиҳаларидан бири саналади. Тўғон сланец тошлари ва махсус қир қоришмаси ёрдамида қурилиб, 1,2 млн. кубометр сув тўплаш қувватига эга бўлган. 1,2 минг гектар ерни суғоришга хизмат қилган бу тизим, ҳудудий иқтисодиётнинг марказий тармоғини ташкил этган.

 

Ҳудудий ирригация тармоқларининг кенгайиши


Шайбонийлар даврида ирригация фақат марказий ҳудудлар билан чекланмаган. Зарафшон дарёси бўйида қурилган Пули Кармана, Пули Меҳтар, Пули Жондор каби суғориш иншоотлари ва Туятортар канали орқали Жиззах воҳасига сув етказиб бериш тизими шакллантирилган. Мурғоб дарёси ҳавзасида ҳам Ҳовузхон сув омбори ва унга боғланган каналлар орқали Марв атрофлари суғорилган.


Шунингдек, Жўйбор шайхларининг ижтимоий-сиёсий таъсири ортиб борар экан, уларга тегишли ерлар атрофида ирригация тизими янада кенгайтирилган. Вахш дарёсидан каналлар чиқарилиб, бу ерларнинг даромад салоҳияти оширилган. Бундай қурилишларда асосан маҳаллий аҳоли меҳнатга мажбуран жалб этилган бўлса-да, натижалар мамлакат иқтисодиёти учун сезиларли бўлган.

 

Абдуллахон II даврида Бухоро хонлиги сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан юксалиш босқичига кирган эди. Хусусан, ирригация тизимининг ривожланиши, ер-сув муносабатларининг такомиллашуви, шаҳарсозлик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ соҳаларидаги ўсиш бу давр тараққиётининг муҳим кўрсаткичлари сифатида эътироф этилади. Абдуллахон аграр ислоҳотлар орқали деҳқончиликни барқарорлаштириш, аҳолининг фаровонлигини оширишга катта эътибор қаратган. Ерга эгалик масаласини тартибга солиш ва суғориш иншоотларини ривожлантириш орқали мамлакат иқтисодий асосларини мустаҳкамлашга эришилган.


Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ана шу илмий ва маданий меросни чуқур ўрганиш, уни халқаро миқёсда тарғиб этиш йўлида фаолият юритиши кўзда тутилган. Марказ нафақат диний-маърифий ёндашувларни илгари сурмоқда, балки тарихий ирригация тизимлари, шаҳарсозлик маданияти ва иқтисодий ислоҳотлар каби йўналишларни ҳам чуқур таҳлил этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу эса тарихий хотирани тиклаш ва ундан замонавий тараққиёт учун илҳом манбаи сифатида фойдаланиш имконини беради.


Шундай қилиб, Абдуллахон банди сингари йирик муҳандислик иншоотлари ва улар билан боғлиқ сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар бугунги Ўзбекистон тараққиёт йўлида амалий аҳамият касб этмоқда. Тарихий тажриба, адолатли бошқарув ва илмий ёндашувлар асосида олиб борилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг барқарор ва фаровон келажагига хизмат қилмоқда.

 

custom img

Қурилиш материаллари саноатидаги 457 корхона молиявий соғломлаштирилади

2040 йилгача қуриладиган уй-жойлар сонини икки баробарга ошириб, йилига 280 мингта уй-жой барпо этиш, шунингдек, “Янги Ўзбекистон” массивлари сонини 61 тадан 120 тага етказиш режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистонда қайси туман ва шаҳарларда энг кўп аҳоли яшайди?

2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси қарийб 38,4 миллион кишига етди.

custom img

“Андижон полькаси” тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради, бир бола вафот этди

Тадбирга олиб бориш учун автобус ажратилганига қарамай, айрим ўқувчилар Damas'да йўлга чиққан ва ZIL юк машинаси билан тўқнашган.

custom img

Тошкентда автобусда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 15 суткага қамалди

У шаҳвоний шилқимлик, майда безорилик ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасликда айбдор деб топилган.

custom img

Венесуэлада кучли зилзила содир бўлди: минглаб қурбонлар бўлиши айтилмоқда

Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ундан сўнг Японияда ҳам юқори магнитудали зилзила қайд этилди.

custom img

“Хизмат кўрсатган” футболчилар билан хайрлашиш вақти келди” — Алишер Қодиров

Депутат Ўзбекистон терма жамоаси таркибини янгилаш ва кейинги жаҳон чемпионати саралашига мўлжалланган жамоани шакллантириш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Андижондаги 1980 йилларда қурилган магистраль сув тармоғи янгиланади

Саида Мирзиёева Андижондаги муаммолар ва сув таъминоти масаласини муҳокама қилди.

custom img

Президент Андижондаги халқаро маданий тадбирлар иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Андижоннинг “Туркий дунёнинг маданият пойтахти” мақомини Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва халқаро нуфузининг эътирофи деб атади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"