Ўзбекистон

Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди

“Ниҳол” мукофоти совриндори муаллифлик ҳуқуқини бузган деб топилган.

Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди

Адлия вазирлиги томонидан ўрганилган мурожаат асосида хонанда Гулжахон Холхўжаева муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айбдор деб топилди ва жаримага тортилди. Бу ҳақда Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамоат бирлашмаси хабар бермоқда.

 

Аниқланишича, таниқли шоир Абдусаъид Абдусаломовга тегишли бўлган, “Саломий” тахаллуси билан машҳур бўлган муаллифнинг “Сенмидинг” номли шеъри унинг рухсатисиз ижро этилган. Ушбу шеър Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Юлдуз Усмонова томонидан куйланган қўшиқ матни сифатида оммага танилган.

 

Текширув натижасига кўра, хонанда Гулжахон Холхўжаева ушбу асарни муаллиф рухсатисиз фойдаланган. Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддасига асосан баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг қарорига кўра, Гулжахон Холхўжаевага жарима жазоси тайинланди.

 

Қонунчиликка кўра, муаллифлар ҳуқуқбузардан зарар ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача товон талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.