Сиёсат

Британия, Германия ва Франция Европада янги мудофаа иттифоқини тузмоқда

Европа давлатлари НАТОдан мустақил равишда янги мудофаа блокини шакллантиришга киришди.

Британия, Германия ва Франция Европада янги мудофаа иттифоқини тузмоқда

Яқинда Британия, Германия ва Франция ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаб, НАТОдан ташқари янги мудофаа ҳамкорлигини йўлга қўймоқда. Defence Express хабарига кўра, ўтган ҳафта Британия бир вақтнинг ўзида Германия ва Франция билан икки муҳим мудофаа шартномасини имзолади.

 

Британия ва Германия ҳужум содир бўлса, ўзаро ёрдам беришни кафолатлайди. Бу ҳамкорлик НАТОнинг 5-моддаси мавжуд бўлсада, алоҳида ҳимоя механизми сифатида шаклланмоқда.

 

Бундан ташқари, Британия ва Франция ядровий кучларни мувофиқлаштириш ва узоқ масофали ракеталарни биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди. Хусусан, улар мавжуд Storm Shadow ракетасини модернизация қилиб, 2000 км масофагача етадиган янги ракеталар яратишни режалаштирмоқда.

 

Ушбу янги ҳаракатлар Европада хавфсизлик бўйича “янги Антанта”ни шакллантиришга ўхшайди. Экспертлар буни АҚШнинг ишончлилиги борасидаги шубҳалар ва Россиядан келаётган таҳдидлар кучайгани билан боғламоқда.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.