Ўзбекистон

Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорларидан иборат яширин гуруҳ фош этилди

Телеграм орқали экстремистик тарғибот олиб борган, ёшларни радикал ғояларга ундаган 16 кишилик гуруҳ қўлга олинди.

Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорларидан иборат яширин гуруҳ фош этилди

Наманган шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда халқаро террористик ташкилот – “Ислом Давлати Хуросон Вилояти” тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳнинг фаолияти фош этилди. Бу яширин «жамоат»ни ташкил қилган шахс ва унинг аъзолари террористик ғояларни тарғиб қилиб келгани аниқланган. Бу ҳақда ДХХнинг матбуот хизмати хабар берган.

 

Гуруҳнинг 16 нафар аъзоси яшаган манзилларга тинтув ўтказилиб, 37 та мобил телефон, 51 дона ноширлиги кўрсатилмаган диний адабиёт, 40 та DVD диск, 4 та флеш-карта ҳамда бир нечта ноутбук ва планшетлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Суриштирув жараёнида маълум бўлишича, ушбу гуруҳ аъзолари халқаро террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамоларидан ўрганган ҳолда «жиҳад» ва «шаҳидлик»ни тарғиб қилиб келган.

 

Шунингдек, гуруҳ етакчиси Телеграм мессенжерида 120 нафардан ортиқ аъзога эга виртуал каналлар очиб, у ерда экстремистик материаллар, “Ислом Давлати” атрибутлари ва радикал руҳдаги аудио-видео файлларни тарқатган. Улар ёшларни “шариат ҳукми” асосида жиҳодга ундаш ва мамлакатда олиб борилаётган сиёсий ҳамда диний ислоҳотларга қарши норозилик руҳида тарбиялашни мақсад қилган.

 

Аниқланишича, гуруҳ раҳбари 2022 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида махсус «ҳужра»да диний сабоқ олган. Бу жараёндан сўнг унинг қарашлари кескин ўзгарган ва ҳатто отаси уни тўғри йўлга чақирмоқчи бўлганда, отасини ҳам «кофир» деб эълон қилган.

 

Ҳозирда гуруҳ ташкилотчиси ва 3 нафар фаол аъзоси устидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилган ва улар қамоққа олинган. Қолган аъзолар бўйича ҳам суриштирув ишлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.