Ўзбекистон

Навоий шаҳрини қоплаган оқ тутун бўйича расмий маълумот: ҳавода зарарли газлар аниқланди

“Навоийазот” атрофида зарарли моддалар нормадан ошди — Экология бошқармаси расмий таҳлил натижаларини эълон қилди.

Навоий шаҳрини қоплаган оқ тутун бўйича расмий маълумот: ҳавода зарарли газлар аниқланди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда эрта тонгда Навоий шаҳрини оқ, чангсимон тутун қоплагани ҳақида видеолар ва фотоматериаллар тарқалди. Ҳолат бўйича фуқаролар томонидан “Навоийазот” акциядорлик жамиятининг фаолияти билан боғлиқ тахминлар илгари сурилди.

 

Мазкур вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўйича Навоий вилоят бошқармаси томонидан ҳаво намуналари олинган ва лаборатория таҳлиллари ўтказилган.

 

Соат 07:00 дан 09:00 гача бўлган оралиқда “Навоийазот” АЖ атрофидан олинган намуналарда қуйидагилар аниқланган:

 

Аммиак — меъёрдан 1,4 баравар юқори;

 

Водород сульфиди — 16,8 баравар юқори.

 

Шунингдек, Зулфияхоним кўчасидаги мониторинг постида олинган натижаларда:

 

Углерод икки оксиди — 1,04 баравар;

 

Аммиак — 1,1 баравар меъёрдан юқори бўлгани қайд этилган.

 

Расмий хабарга кўра, ҳозирда “Навоийазот” АЖ фаолиятидаги техник ва экологик камчиликлар ҳамда эҳтимолий қонунбузарликларни аниқлаш мақсадида махсус текширув тайёрланмоқда. Мазкур жараёнда назорат органлари ва тегишли мутахассислар иштирокида ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Навоий шаҳрини қоплаган оқ тутун бўйича расмий маълумот: ҳавода зарарли газлар аниқланди | Zamon.uz