Ўзбекистон

7 йиллик танаффусдан кейин Самарқанд ва Душанбе ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Бу йўналишдаги сўнгги парвозлар 2018 йилда амалга оширилган.

7 йиллик танаффусдан кейин Самарқанд ва Душанбе ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Ўзбекистоннинг Сентрум Аир авиакомпанияси Тошкент—Душанбе—Тошкент ҳамда Самарқанд—Душанбе—Самарқанд йўналишларида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди.

 

Тошкент—Душанбе—Тошкент парвози 19 июлдан бошлаб ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Чипта нархи 653 минг сўмдан бошланади.

 

Самарқанд—Душанбе—Самарқанд йўналишида эса 20 июлдан бошлаб мунтазам рейслар қайта тикланди. Парвозлар пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Ушбу йўналишдаги чипта нархи 608 минг сўмдан бошланади.

 

Парвозлар Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида 2018 йил 9 март куни имзоланган ҳаво қатнови бўйича битим асосида ташкил этилган.

 

Бундан ташқари, ушбу йўналишда Сомон Аир ва Узбекистан Аирвайс авиакомпаниялари ҳам парвозларни амалга оширади.

 

Тожикистон ҳукумати 2025 йил 12 июнь куни “Очиқ осмон” сиёсатини эълон қилган. Бу қарор хорижий ва маҳаллий авиакомпаниялар ўртасидаги парвозлар сонини тенглаштириш бўйича аввалги чекловларни бекор қилади ва рақобатни эркинлаштиради.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар 1992 йилда тўхтатилган ва 2017 йилда қайта тикланган эди. Самарқанд—Душанбе йўналишида сўнгги парвозлар 2018 йилда амалга оширилган бўлсада, кейинчалик тўхтатилган эди. Эндиликда ушбу рейслар ҳам қайта тикланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

7 йиллик танаффусдан кейин Самарқанд ва Душанбе ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади | Zamon.uz