Спорт

Аббосбек Файзуллаев ҳам “Башакшеҳир” клубига ўтади

Туркия клуби ушбу трансфер учун 7,5 миллион евро тўлашга тайёр.

Аббосбек Файзуллаев ҳам “Башакшеҳир” клубига ўтади

Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг "ССКА" клуби футболчиси Аббосбек Файзуллаев Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби билан шартнома имзолашга яқин турибди. Манбага кўра, Москванинг "армиячилар"и ва Истанбул клуби футболчи борасида келишувга эришган.

 

Файзуллаев яқин кунларда Туркияга учиб боради ва тиббий кўрикдан ўтгач, “Башакшеҳир” билан шартнома имзолайди. Туркия клуби ушбу трансфер учун 7,5 миллион евро тўлашга рози бўлган. Аммо футболчининг Истанбул клуби билан неча йиллик битим имзолаши ҳозирча номаълум.

 

Агар трансфер амалга ошса, Файзуллаев “Башакшеҳир” сафидаги иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланади. Аввалроқ ушбу клуб Италиянинг "Рома" жамоасидан Элдор Шомуродовни мавсум охиригача ижарага олган эди.

 

Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев ўтган мавсум "ССКА" таркибида барча мусобақалар доирасида 39 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг "армиячилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Трансфермаркт портали унинг трансфер қийматини 8 миллион еврога баҳолаган.

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.