Ўзбекистон

Ўзбекистонда 97 фоиз аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб ҳисоблайди

IT форуми доирасида эълон қилинган тадқиқот натижалари рақамли саводхонлик, онлайн хизматлар ва истиқболли IТ касблар борасида муҳим кўрсаткичларни очиқлади.

Ўзбекистонда 97 фоиз аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб ҳисоблайди

Ўзбекистонда рақамли саводхонликни ошириш ва IТ соҳасини ривожлантириш бўйича ўтказилган йирик тадқиқот натижалари эълон қилинди. Сўровнома натижаларига кўра, аҳолининг 97 фоизи рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб билади.

 

 

Тадқиқот 2025 йил март–июнь ойларида бутун мамлакат бўйлаб ўтказилди ва унда 4 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этди. Респондентлар орасида эркак ва аёлларнинг улуши деярли тенг бўлиб, 50,7 фоизини аёллар, 49,3 фоизини эркаклар ташкил этди.

 

Сўровда иштирок этганларнинг 96 фоизи IТ соҳасига қизиқишини билдирган. IТ кўникмалари даражаси бўйича респондентларнинг 17 фоизи ўзини аъло, 44 фоизи яхши, 32 фоизи эса қониқарли даражада деб баҳолади.

 

 

Масофавий иш ва ўқиш бўйича ҳам статистик маълумотлар аниқланди. Респондентларнинг 57 фоизи ҳар ҳафта видеоалоқа воситаларидан фойдаланишини билдирди. Шунингдек, 78 фоиз иштирокчи ҳар ой Электрон ҳукумат тизимларидан фойдаланади.

 

Онлайн харид қилиш бўйича сўров натижаларига кўра, 52,4 фоиз аҳоли ойига 2-3 марта маркетплейс ва ижтимоий тармоқлар орқали харид қилади. 25 фоиз аҳоли йилига 2-3 марта онлайн харид амалга оширади. 22 фоиз респондент эса умуман онлайн харид қилмайди.

 

 

Форум давомида “Келажак касблари атласи” тақдим этилди. Бу атласда 45 та истиқболли IТ касби белгиланган бўлиб, у ёшлар, ота-оналар, таълим муассасалари ва иш берувчиларга амалий йўналиш беради.

 

Тадбирда DigiSurvey.uz онлайн платформаси ҳам ишга туширилди. Бу платформа орқали тадқиқот натижалари марказлаштирилади, бепул IТ таълим ресурслари жойлаштирилади ва касбий йўналтириш имконияти яратилади.

 

 

Лойиҳа IТ таълим уюшмаси ва Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Ишлар 2024 йил сентябрь ойида бошланган бўлиб, биринчи босқичда аҳолининг IТ саводхонлиги ва малакасидаги бўшлиқлар аниқланмоқда. Кейинги босқичларда эса махсус таълим дастурлари, ўқитувчилар малакасини ошириш ва талабалар учун касбий кўмак механизмлари жорий қилинади.

 

Форумда IТ Парк, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази, AlmaU ва бошқа ташкилотлардан мутахассислар иштирок этди. Панель муҳокамалар, стартаплар, инновациялар, нетворкинг ва интерактив сессиялар ўтказилди.

 

Ташкилотчилар қаторида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, IТ Парк Ўзбекистон, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, IТ Ladies ҳамжамияти ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳам бор.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.