Ўзбекистон

Тошкентда водород перекис сизиб чиқиши натижасида 6 киши заҳарланди

Олмазор туманидаги 423-сонли боғча ҳудудига ўрнатилган датчик ҳамон ўта хавфли даражадаги ҳаво ифлосланишини тақдим этмоқда.

Тошкентда водород перекис сизиб чиқиши натижасида 6 киши заҳарланди

Аввал хабар қилинганидек, бугун, 21 июль куни соат 03:00 атрофида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Узумбоқ кўчасида жойлашган омборхонада перекис водород моддасининг очиқ ҳавога сизиб чиқиши кузатилган. ФВВ хабарига кўра, вазият тезкор назоратга олиниб, барча тегишли хизматлар биргаликда иш олиб борди ва ҳодиса соат 04:00 га келиб тўлиқ бартараф этилган. 

 

Айни пайтда “Zamon.uz”га маълум бўлишича, ушбу ҳодиса ортидан заҳарланиб 6 киши шифохонага ётқизилган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳам Олмазор туманида чангли тутун акс этган ва аҳоли ўткир ҳиддан шикоят қилишган. 


Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнингнинг ёзишича, Air.Tashkent хизматининг ҳаво сифати датчиклари соат 01.00 дан бошлаб Олмазор туманида (423-сонли болалар боғчаси ҳудудида) ҳаво ифлосланишининг "хавфли" ва "ўта хавфли" даражада юқори ифлосланиш кўрсаткичларини қайд этган. 


Ушбу платформа тунги соат 02.00 муддатда ўша нуқтадаги датчик атмосфера ифлосланиш индекс қийматини 500 кўрсаткичда тақдим этган. Бу "ўта хавфли" ҳаво ифлосланиш қийматидир. Бугун тонгги соат 06.00 да ҳам ушбу датчик 328 индекс кўрсаткич билан ҳамон ҳавода ифлосланиш жуда юқори эканини кўрсатган. 

 

Соат 11.00 ҳолатига ушбу қиймат халқаро ҳаво сифат индекс бўйича 444 кўрсаткичга эга ва Олмазор туманидаги 423-сонли боғча ҳудудига ўрнатилган датчик ҳамон ўта хавфли даражадаги ҳаво ифлосланишини тақдим этмоқда. Айни дақиқаларда шамол пойтахт марказидан эсиб, ушбу ифлосланишни шимолга, яъни Тошкент тумани томон учириб кетмоқда. 

 

Водород перекиси нима?


Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов тақдим этган маълумотга кўра, Водород перекис газсимон модда водород пероксид моддаси ҳам дейилади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария меъёрлари билан боғлиқ СанПиН 0293—11 норматив хужжатида гарчи водород пероксид (H₂O₂) моддасининг суткалик, бир марталик РЭМ қийматлари келтирилмаган эрсада, халқаро меъёрлар бўйича унинг ҳавода суткалик РЭМ қиймати 1.4 мг/м³ га тенгдир.


Агарда миқдор 105 мг/м³ дан ортса, бу инсонлар саломатлиги учун "экстремал хавф" даражасига тенглашади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.