Андижонда аёл кишининг зўравонлиги акс этган ҳолат юзасидан суриштирув бошланди
Дўкон эгаси ўз сотувчисига нисбатан босим ва зўравонлик қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида бир аёлнинг бошқа бир аёлга нисбатан куч ишлатаяпти деган видеолавҳа тарқалиб, кенг жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлди.
Расмий текширув натижаларига кўра, мазкур ҳолат 2024 йил 15 декабрь куни Андижон шаҳри, Ҳунарманд маҳалласида жойлашган кийим-кечак дўконида содир бўлган. Аниқланишича, дўкон эгаси — 1992 йилда туғилган фуқаро А.П. у ерда сотувчи бўлиб ишловчи 2005 йилда туғилган С.С. исмли қизга ўзаро қарз масаласи юзасидан босим ўтказган ва жисмоний зўравонлик қилган.
Жабрланувчи аввалроқ мазкур зўравонлик ҳақида на ички ишлар органларига, на яқинларига хабар берган.
Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг шахси аниқланган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







