Ўзбекистон

Бухорода сотилаётган оздирувчи қаҳвалар таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар аниқланди

Ноқонуний йўл билан чет элдан олиб келинган 100 минг донадан ортиқ дорилар мусодара қилинди.

Бухорода сотилаётган оздирувчи қаҳвалар таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар аниқланди

Ғиждувонда ўтказилган тезкор тадбир давомида Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган оздирувчи кофелар ва дориларнинг ноқонуний савдосига чек қўйди. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ хабар қилган.

 

Бухоро вилояти Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган рейдда 1985 йилда туғилган, илгари ҳам судланган фуқаронинг уйи кўздан кечирилди. Текширув натижасида божхона расмийлаштирувларидан ўтмаган ва ҳужжатлари бўлмаган чет элда ишлаб чиқарилган турли хил оздирувчи кофелар ва дорилар аниқланди.

 

Жами мусодара қилинган маҳсулотлар сони 100 минг донадан ортиқни ташкил этди. Аниқланган маҳсулотлар орасида қуйидагилар бор: KETO COFFEE MIX SLIM COFFEE, SLT SLIM LUX COFFEE, HOODIA CACTUS SLIMMING COFFEE, SLIM GREEN COFFEE, NATURE COMPLEX LK FAT BURNING, LAO SE LON, FIT90 FAT BURNER, REDUKSIN LIGHT, TSINSISHOU PLUS ва бошқа дори воситалари.

 

“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ хулосасига кўра, ушбу маҳсулотлар таркибида сибутрамин моддаси мавжуд. Сибутрамин Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 818-сонли қарорига асосан кучли таъсир қилувчи моддаларга киритилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро ҳақида Жиноят кодексининг 251-1 моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. Дорилар ва кофелар хориждан қандай олиб кирилгани аниқланмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.