Ўзбекистон

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Илк марта ёзги кўрсаткичлар қишки максимал кўрсаткичлардан ошди.

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Миллий диспетчерлик маркази маълумотларига кўра, 2025 йил 16 июлдан 21 июлгача бўлган аномал иссиқ даврда Ўзбекистон энергетика тизимида суткалик электр энергияси истеъмоли ва юкламаси бўйича янги рекордлар қайд этилди.

 

Хусусан, биринчи марта электр энергияси истеъмолида ёзги кўрсаткичлар қишки максимал кўрсаткичлардан ошди. Жумладан, 2025 йил 18 июль кунлик истеъмол миқдори 272,6 млн кВт•соат, бу қишки максимумдан (271,8 млн кВт•соат) ва аввалги ёзги рекорддан (253,3 млн кВт•соат) ошиб кетди.

 

Кеча соат 17:00 да энергетика тизимининг максимал қуввати 13,3 ГВтга етди, бу қишки рекорддан (12,5 ГВт) ва 2024 йил июль ойидаги кўрсаткичлардан (11,8 ГВт) юқори.

 

Энг катта ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилди.

 

Хусусан, суткалик истеъмол - 32,4 млн кВт•соат (2024 йилда кузатилган максимал истеъмол - 30,5 млн кВт•соат)га етиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 33%га кўпни ташкил этди.

 

Энг юқори юклама соат 14:52 да — 1811 МВт (2024 йилда - 1680 МВт)ни ташкил қилди.

 

Жорий истеъмол даражаси 2024 йил июль ойининг шу даврига нисбатан 7,6 фоизга юқори бўлиб, ой бошидан буён ўсиш 11,0 фоизни ташкил этди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.