Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида махфий туннел топилди
У орқали нефть маҳсулотлари контрабанда қилинган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон хавфсизлик идораларининг қўшма операцияси натижасида халқаро жиноий гуруҳнинг икки давлат ўртасида нефть маҳсулотларини контрабанда қилиш учун ерости туннелини қургани фош бўлди. Бу ҳақида Қозоғистон бюроси Молиявий мониторинг агентлиги (АФМ) матбуот хизмати хабар берди.
"Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара ҳудудида бир гуруҳ шахслар узунлиги 450 метр бўлган ер ости туннелини қурган. Ноқонуний фаолият икки ой давомида амалга оширилган. Бу даврда жиноий гуруҳ барқарор контрабанда схемасини, жумладан, хориждан молиялаштириш, логистика ва ёқилғи-мойлаш материаллари экспортини йўлга қўйган", — дейилади агентлик хабарида.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноий схеманинг барча иштирокчилари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари аниқланди. Қозоғистоннинг беш фуқароси гумонланувчи сифатида қўлга олинган.
Ҳозирда тергов якунланиб, иш судга юборилган.







