Ўзбекистон

Россияда икки нафар ўзбекистонлик қурилишда вафот этди

Қурилиш вақтида иккинчи қаватнинг бетон плитаси қулаб тушган.

Россияда икки нафар ўзбекистонлик қурилишда вафот этди

Россияда икки нафар ўзбекистонлик қурилиш объектидаги деворлардан бирининг қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақида Ленинград вилояти Тергов қўмитасига хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, ҳодиса Ленинград вилояти Всеволожск туманидаги уй қурилиши вақтида содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳудуддан 43 ва 61 ёшли икки эркакнинг жасадини топган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳар икки муҳожир Россияга хориждан келиб, тегишли шартнома тузмасдан, норасмий равишда мазкур обектда ишлаган. Ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари, аммо улар миграция органларида рўйхатга олинмаган.

 

Яна бир 37 ёшли эркак оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Воқеа жойида бўлган ишчи ҳуқуқ-тартибот идораларига иш ер эгаси билан оғзаки келишув асосида олиб борилаётганини айтган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан экспертиза тайинланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.