Ўзбекистон

Юнусободда ўзини 9-қаватдан ташлаган 23 ёшли фуқаро тирик қолди

Ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди.

Юнусободда ўзини 9-қаватдан ташлаган 23 ёшли фуқаро тирик қолди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 23 ёшли фуқаро 9-қаватдан ўзини ташлаб, тирик қолди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ расмий изоҳ берди.

 

Воқеа 2025 йил 21 июль куни соат тахминан 01:30 да содир бўлган. Юнусобод тумани, 9-мавзеда жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида, 2002 йилда туғилган фуқаро Т.Р. ўзининг яшаш хонадонидаги деразадан пастга сакраган.

 

Фуқаро кириш йўлагининг том қисмига урилиб, ерга тушган. Натижада унга “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап ўмров суяги ва ўнг кўкрак суяги синиши, биринчи бел умуртқаси компрессион синиши (2-3 даража), травматик шок (2-даража)” ташхиси қўйилган ва шифохонага олиб борилган.

 

Ҳозирда бемор шифокорлар назоратида.

 

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, фуқаро 2024 йил охиридан бери руҳий ҳолатида ўзгаришлар кузатилган ва психолог-шифокор назоратида бўлган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якунида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.