Ўзбекистон

Зоминда юқори қийматли маҳсулотлар кўпаяди

Президент Зомин технопаркида режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Зоминда юқори қийматли маҳсулотлар кўпаяди

Ушбу технопарк 400 гектар майдонда барпо этилмоқда. Биринчи босқичда 9 лойиҳа бўйича ишлар бошланган. Энди иккинчи босқич доирасида яна 5 та лойиҳа шакллантирилган.

 

Жумладан, “Longze Investment Group” компанияси билан ҳамкорликда хавфсизлик ва тиббиёт техникалари, “Foxit” компанияси билан ноутбук, планшет, сервер, роутер каби замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, чарм ва спорт пойабзаллари, қурилиш материаллари, чинни идишлар, кимё маҳсулотлари бўйича лойиҳалар кўзда тутилган.

 

Уларнинг умумий қиймати 250 миллион доллар атрофида бўлиб, юқори қийматли товарлар ишлаб чиқарилади. Тайёр маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизи ташқи бозорга  йўналтирилади.

 

Жиззах вилоятида хорижий инвестициялар миқдори йил сайин ўсиб бормоқда. 2018 йилда вилоятда бор-йўғи 18 миллион доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилган бўлса, ўтган йили бу рақам 1 миллиард доллардан ошган. Охирги саккиз йилда вилоятга 3,7 миллиард доллар инвестиция киритилган.

 

4 мингдан зиёд саноат корхоналари ишга тушган. Чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 260 тадан ошган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.