Ўзбекистон

Аёл жиноятчиларига енгиллик бериш – жиноятга йўл очишми?

Депутат Қодиров Жиноят кодексида аёллар учун белгиланган енгиллаштирувчи нормаларни қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Унинг фикрича, бундай енгиллик жиноий хатти-ҳаракатлар сонининг ортишига сабаб бўлмоқда.

Аёл жиноятчиларига енгиллик бериш – жиноятга йўл очишми?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров Жиноят кодексида аёллар учун назарда тутилган енгиллаштирувчи нормалар бўйича ҳуқуқий механизмларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини билдирди.

 

Депутат бу таклифини яқинда Тошкент шаҳридаги хусусий боғчалардан бирида рўй берган оғир ҳодиса – икки ёшли боланинг вафоти билан боғлиқ суд қароридан кейин илгари сурди. Суд қарорiga кўра, болани зўравонлик билан ўлдиришга сабаб бўлган тарбиячи аёл атиги олти йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

 

Қодиров ушбу жазо чорасини “инсонийлик” ниқоби остидаги адолатсизлик деб атап, аёллар томонидан содир этилаётган оғир жиноятлар сонининг ортиш эҳтимолини эслатиб ўтди. У Жиноят кодексининг 50-моддасида белгиланган, аёллар учун жазони енгиллаштирувчи норма амалда жиноий ҳаракатларга рағбат сифатида хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлади.

 

“Қонун жинсга қараб эмас, жиноятнинг оғирлиги ва оқибатларига қараб баҳоланиши керак”, — деди у.

 

Депутат ушбу масалани юридик соҳа мутахассислари билан биргаликда муҳокама қилиб, зарур қонунчилик ўзгартиришларини расман таклиф қилиш ниятида эканини маълум қилди.

 

Бундан ташқари, Қодиров таълим тизимида кадрлар сиёсатини кучайтириш бўйича бир қатор ташаббусларни илгари сурди. У жумладан:

 

– тарбия ва таълим соҳасида ишлаётган ходимлар учун пенсия ёшини 50 га тушириш,

– пенсия ёшидаги шахсларнинг болалар билан тўғридан-тўғри ишлашини чеклаш,

– ёш, малакаги эга мутахассисларни тизимга кенг жалб этиш таклифларини илгари сурди.

 

Қодировнинг бошқа соҳалардаги баёнотлари ҳам жамоатчилик эътиборини тортмоқда. Жумладан, у:

 

– шаҳар атрофидаги магистрал йўлларда тезлик чегарасини 130 км/соатгача ошириш,

– 25–30 йилдан ортиқ хизмат қилган автомобилларни фойдаланишдан чиқариш,

– дарахт кесиш борасида ортиқча эҳтиросларга йўл қўймаслик ва бу борада мувозанатли ёндашувни таклиф қилди.

 

Шунингдек, ички ишлар тизими ислоҳоти юзасидан у малакали, тажрибали кадрлар фаолият юритиши зарурлигини таъкидлаб, коррупция ва таниш-билишчиликдан холи тизим бўлиши кераклигини билдирди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.