Ўзбекистон

Наманганда она ва болани сигир сузиб юборди

Сигир уйи олдида ўйнаб юрган 2 ёшли қизчани сузиб кетган, уни ҳимоя қилмоқчи бўлган онаси ҳам сигирнинг ҳужумига учраган.

Наманганда она ва болани сигир сузиб юборди

Ижтимоий тармоқларда сигир ёш қизчани ва уни ҳимоя қилмоқчи бўлган онасини сузиб, тепиб юборган ҳолат акс этган видео тарқалди. Мазкур воқеа юзасидан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 2025 йил 16 июль куни соат 19:30 да Наманган вилояти шошилинч тез тиббий ёрдам маркази томонидан соат 18:47 да содир бўлган ҳодиса ҳақида хабар олинган. Унга кўра, Янгиқўрғон тумани «Баркамол» маҳалласида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро A.O. ўзига тегишли қорамолларни бошқа ҳудуддаги ер участкасидан яшаш уйига олиб келаётганда, уйи олдида ўйнаб юрган 2023 йилда туғилган R.X. ва уни ҳимоя қилмоқчи бўлган онаси, 1989 йилда туғилган A.D. сигир томонидан сузилиб, тан жароҳати олган.

 

Янгиқўрғон туманлараро суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, фуқаро A.D.ga ўртача оғир, вояга етмаган R.X.ga эса енгил даражадаги тан жароҳати етказилган.

 

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиалидан олинган маълумотга кўра, жабрланганларга уй шароитида даволаниш учун рухсат берилган ва ҳозирда улар амбулатор тарзда уйда даволанмоқда.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.