Оҳангаронда ЙТҲни расмийлаштириш учун борган ЙПХ машинасини юк автомобили уриб кетди
Ҳар икки ҳодиса юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

23-июль куни тахминан соат 05:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг 39-километрида “Gentra” ва “Cobalt” русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Воқеа жойига ЙПХ ходимлари “Lasetti” русумли хизмат автомобилида етиб боришган. Улар ҳодисани расмийлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида патрул машинасини ёниб турган маяқчалар билан қатнов қисмининг ўнг томонига жойлаштиришган.
Шу пайтда 2001-йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “HOWO” юк машинаси “Тошкент–Олмалиқ” йўналишида ҳаракатланаётган бўлган. Ҳайдовчининг тажрибасизлиги ва эътиборсизлиги туфайли у ЙПХ автомобилининг ён қисмига урилган.
Мазкур ҳолатда ҳам ҳеч ким жароҳат олмаган. Ҳар икки ҳодиса юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







