Ўзбекистон

Тошкент ва Фарғонада нафақадаги ички ишлар ходимлари профилактик ишга қайтарилиши мумкин

Пенсионерларга хизмат эвазига пенсияларига тенг миқдорда қўшимча тўлов тўланади.

Тошкент ва Фарғонада нафақадаги ички ишлар ходимлари профилактик ишга қайтарилиши мумкин

Тошкент ва Фарғона вилоятларида криминоген вазият мураккаб бўлган айрим маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кучайтирилмоқда. Шу мақсадда, ички ишлар органларида фаолият юритган ва ҳозирда нафақада бўлган тажрибали фуқароларни профилактика ишлари учун жалб этиш таклиф этилмоқда.

 

Ҳозирда бу борадаги тегишли меъёрий ҳужжат лойиҳаси муҳокамада бўлиб, июль ойининг охиригача жамоатчилик фикрини ўрганиш режалаштирилган. Ҳужжатга кўра, камида беш йиллик хизмат стажига эга бўлган, обрў-эътибор қозонган собиқ ички ишлар ходимлари шартнома асосида профилактика маслаҳатчиси сифатида фаолиятни қайта бошлаши мумкин бўлади.

 

Танлов асосида амалга ошириладиган ушбу ташаббусда барча ижтимоий қатламларга мансуб нафақахўрлар — жинси, ёши, дини ва мулкий ҳолатидан қатъи назар — иштирок этиши мумкин. Номзодлар белгиланган босқичлар асосида танлаб олинади: ариза топшириш, ҳужжатларни ўрганиш, суҳбат ўтказиш ва якуний натижаларни эълон қилиш.

 

Маслаҳатчилар фаолияти энг муаммоли ҳудудларда ташкил этилади. Ушбу ҳудудлар рўйхати Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳар йили янгилаб борилади. Номзодларнинг маҳаллий шароитни яхши билиши, аҳолига ёндашуви, мулоқот маданияти ва илгари тўплаган хизмат тажрибаси алоҳида эътиборга олинади.

 

Уларнинг хизматлари учун маблағлар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилиши назарда тутилган. Шу билан бирга, хизматга жалб этилган пенсионерларга амалдаги пенсиясининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланиши режалаштирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.